Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Реал Мадрид» 2014 йилни яна бир соврин билан якунлайдиган бўлди. Анчелотти шогирдлари клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бош совринни қўлга киритди, деб хабар беради «Stadion.uz».

Серхио Рамос. Фото: stadion.uz

Серхио Рамос. Фото: stadion.uz

Аргентинанинг «Сан-Лоренсо» клуби финалда мадридликларга жиддий қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди, катта шижоат билан ўйнади. Улар Роналду, Бэйл ва Бенземани жиддий қўриқлади. Аммо Серхио Рамос бурчак тўпидан кейин дарвозани ишғол қилиб, жанубий америкаликларнинг дастлабки шаштини синдирди.

Иккинчи бўлимда «Сан-Лоренсо» мудофаа вакиллари бир сонияга Бэйлни кўздан қочирди ва Гарет жарима майдончаси ичида зарба йўллаб, ҳисобни 2:0 га етказди. Ўйин сўнгида аргентиналиклар «Реал» дарвозаси томон бир нечта зарба йўллади. Дарвозага тўғри борган зарбаларни Касильяс қайтаришга муваффақ бўлди.

Криштиану Роналдуга Марокашдаги мусобақада гол уриш насиб этмади. Шу боис ярим финал ва финал ўйинларида биттадан гол урган Серхио Рамос турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Унга «Олтин тўп» ва Toyota машинаси тақдим этилди. Криштиану эса «Кумуш тўп»ни қабул қилиб олди.

Клублар ўртасида жаҳон чемпионати, финал

«Реал Мадрид» (Испания) — «Сан-Лоренсо» (Аргентина): 2:0 (1:0)

Голлар: 1:0 — 37 Рамос, 2:0 — 51 Бэйл.

«Реал Мадрид»: Касильяс, Рамос (Варан, 89), Карвахаль (Арбелоа, 73), Пепе, Марсело (Коэнтрау, 44), Иско, Хамес, Бэйл, Кроос, Бензема, Роналду.

«Сан-Лоренсо»: Торрико, Мас, Каннеманн, Йепес (Сетто, 61), Буффарини, Калински, Мерсьер, Барриентос, Ортигоса, Верон (Романьоли, 57), Каутеруччо (Матос, 68).

Огоҳлантиришлар: Ортигоса (12), Барриентос (16), Рамос (22), Карвахаль (30), Буффарини (55), Каннеманн (85).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар