Бугунги таомномада — ошқовоқ ва брокколили ростбиф
Ушбу таомни тайёрлаш учун тахминан 40 дақиқа (гўштни маринадлашга кетадиган вақтдан ташқари) вақт ва 74 115 сўм талаб этилади.Зарур масаллиқлар:
- 1,5 кг молнинг биқин гўшти
- 500 г ошқовоқ
- 500 г брокколи
- 1 боғ розмарин
- 50 г саримсоқ пиёз
- 100 мл зайтун ёғи
- туз
- мурч
- кашнич
- 1 метр пергамент қоғози
Тайёрланиши:
1. 1,5 килограмм биқин гўштини олиб, унга таъбга кўра йирик туз, мурч, майдаланган розмарин ва саримсоқ пиёз қўшамиз. Уни пергамент қоғозига ўраб, кечаси билан совитгичда қолдирамиз.2. Эртаси куни маринадланган гўштни олиб, товада 100 мл зайтун ёғида икки томонини қизартириб қовуриб оламиз.
3. Сўнг уни пергамент қоғозига ўраб, 180 даражагача қиздирилган духовкада 25 дақиқа давомида пиширамиз. Гўшт пишгунча гарнирни тайёрлаб оламиз. 500 граммдан брокколи ва ошқовоқни дастлаб қайнатиб пишириб оламиз.
4. Сўнг чала пишган ошқовоқни яна товада қовуриб ҳам оламиз.
5. Гўшт тайёр бўлгач, уни духовкадан оламиз.
6. Уни гарнир билан бирга таъбимизга кўра безатамиз ва дастурхонга тортамиз.
Таом тайёр. Ёқимли иштаҳа!
Ушбу таомни тайёрлашда фойдаланилган маҳсулотларни Korzinka.uz супермаркетларидан харид қилишингиз мумкин.
Уларнинг нархлари билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин. Нархлар 8 декабрь ҳолатига келтирилган.Рукн ҳомийси — Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи.
Таомни тайёрлашда берган кўмаги учун Тошкентдаги RomAntica ресторани ва шахсан бош ошпаз Шуҳрат Исломовга миннатдорчилик билдирамиз.Рукнимизнинг кейинги сонларида сельдь балиғи билан «Шуба» салати ва тунец балиғидан кранч-салат тайёрлаймиз ҳамда улар билан Янги йил дастурхонини безатамиз.
Изоҳ (0)