Яқин йилларда Тошкентнинг бешта туманида олтита янги кўп қаватли автотураргоҳлар қурилади. Бу ҳақда Тошкент Архитектура ва қурилиши бош бошқармаси раҳбари Асомиддин Тожиев маълум қилди, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».
Жумладан, Чилонзор, Учтепа, Олмазор, Яккасарой туманларида биттадан, Мирзо Улуғбек туманида эса иккита янги кўп қаватли автотураргоҳ қад ростлайди. Бундай иншоотларнинг ўртача қиймати 6-11 миллиард сўмга баҳоланмоқда. 4-5 қаватли бўладиган автотураргоҳлар 300-500 автомобилни сиғдира олиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Чорсу» бозори яқинида ва «Самарқанд дарвоза» савдо-кўнгилочар мажмуаси олдида кўп қаватли автотураргоҳлар фаолият кўрсатмоқда. «Самарқанд дарвоза» олдида яна бир шундай иншоот қурилиши режалаштирилмоқда. Тошкент отчопари яқинида қурилиши тугалланаётган 4 қаватли янги автотураргоҳ эса 480 автомобиль учун мўлжаллангани қайд этилган.
Изоҳ (0)