Facebook ижтимоий тармоғида ўзбекистонлик тадбиркорлар ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг номини танлашда қанчалик ижодкорлик билан ёндашиши акс этган суратлар пайдо бўлди, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».
Қайд этилишича, Ўзбекистондаги дўконлар расталарида «МТS» номли печеньелар пайдо бўлган. «Podrobno.uz»нинг маълум қилишича, бунда хитойлик тадбиркорларнинг брендлар номини бироз ўзгартириб маҳсулот чиқариши усули қўл берган. Печенье қадоғи фонидаги сурат ва фон Россиянинг «Мобильние ТелеСистеми» алоқа компаниясиники каби ишланган. Фақатгина маҳсулот номида охирги ҳарфда кирилл алифбоси ўрнига лотин алифбосидан фойдаланилган («МТC» эмас, балки «МТS»).
Шунингдек, бозор ва дўконлар расталарида «LG» номи билан ҳам печеньелар сотилаётгани қайд этилган.
Изоҳ (0)