Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими капитал реконструкция қилинган янги бинода иш бошлади, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Унинг очилишига бағишланган тадбирда Президент раҳнамолигида инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, барча соҳалар, хусусан, адлия идораларида меҳнат қилаётган ишчи-хизматчилар учун қулай шарт-шароит яратиш, тизимнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. «Яхшилик сари» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан барпо этилган янги бинода аҳолига юқори савияда хизмат кўрсатиш учун барча зарур шароитлар муҳайё этилган.
«Янги йил байрами арафасида янги бинода иш бошлаганимиздан хурсандмиз, — деди туман ФҲДЁ бўлими мудири Ж.Ортиқов. — Кенг ва ёруғ хоналар, замонавий ахборот-телекоммуникация технологиялари фаолиятимиз янада самарали бўлишига хизмат қилади».
Изоҳ (0)