Аргентинанинг «Сан Лоренсо» клуби бош мураббийи Эдгардо Бауса клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида ўз жамоаси «Реал» устидан ғалаба қозонишига ишонишини айтди, деб хабар беради «Stadion.uz».
«Ғалаба учун имкониятларимиз етарли. Футболда фақат ғалаба ҳақида ўйлаш керак. Биз ярим финалда ғалаба қозондик ва финалда ҳам рақибни мағлуб этиш ҳақида ўйлаяпмиз.
Финал — бу бошқа ҳикоя. ‘Реалъга қарши муносиб ўйин кўрсатишга ва улар устидан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. ‘Реалъни мағлуб эта оламиз», — деди Бауса.
Эслатиб ўтамиз, Марокашда давом этаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида «Реал» ва «Сан Лоренсо» клублари ўзаро баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)