«Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги ичимлик суви таъминоти тизимларини такомиллаштириш» лойиҳаси асосида 65 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзлаштирилиб, қишлоқ жойларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш кўзда тутилган, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
«Лойиҳа доирасида 8 миллион АҚШ долларилик реконструкция ишлари амалга оширилди, — деди Тахиатош сув тозалаш иншооти раҳбари Мақсет Жуманов. — Натижада Тахиатош шаҳри, Хўжайли, Шуманай, Қонликўл ва Қўнғирот туманлари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси яхшиланди».
Мазкур лойиҳа бўйича ишлар қизғин давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)