Туркиянинг Анқара шаҳрида давом этаётган теннис бўйича ITF туркумига кирувчи ва 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот жамғармасига эга Ankara Cup турнирида иштирок этаётган Ўзбекистон теннисчилари мағлубиятга учради, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Россиялик Марта Сироткина билан тандем ҳосил қилган Оқгул Омонмуродова илк босқичдаёқ мезбон теннисчилар — Ипек Сойлу ва Айла Аксуга икки сетда ҳам бир хил 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
17 декабрь куни Ўзбекистоннинг яна бир вакиласи Сабина Шарипова чорак финал баҳсида туркиялик Басак Ерайдин билан бирга руминиялик Диана Бужан ҳамда венгриялик Река-Лука Жани жуфтлигига 2:6, 3:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Изоҳ (0)