Жанубий Қозоғистон вилоятидаги «Б. Конисбоев» назорат-ўтказиш пунктида Ўзбекистонга 1162 та аквариум балиғини олиб ўтишга уринган 35 ёшли Қозоғистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати матбуот маркази хабарига кўра, қўлга олинган шахс балиқчаларни сув билан полиэтилен пакетларга солиб, уларни иккита катта сумкага жойлаштирган ва Ўзбекистонга пиёда йўл олган.
Ҳодиса ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабардор қилинган ва суриштирув ишлари бошлаб юборилган.
Изоҳ (0)