Тошкентдаги Гёте-Институт Нукус шаҳрида Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Oxus Culture мутахассислари билан ҳамкорликда давлат сектори мутахассислари учун маданият соҳасидаги менежмент бўйича семинар-тренинглар ташкиллаштирди. Бу ҳақда Тошкентдаги Гёте-Институти вакиллари «Дарё»га маълум қилди.
Ушбу тренингларнинг асосий мақсади ўзбекистонлик мутахассисларни тажриба, қўшма лойиҳаларни ташкил этиш ва бошқаришнинг замонавий методалри билан таништиришдан иборат эди.
Тренинглар Oxus Culture’нинг маданият соҳасидаги малакали менежерлари − Ҳусниддин Ато ва Сардор Ғозиев томонидан ўзбек тилида олиб борилди.
Изоҳ (0)