16 декабрь куни «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказида БМТнинг Электрон ҳукумат йўналиши бўйича вакиллари билан давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати маълум қилди.
Россия ва Белоруссия вакиллари «Электрон ҳукумат» мавзуси йўналишида марказ ходимлари учун тақдимот ўтказишиб, мамлакатимизда бу тизимни ривожланиши юзасидаги ишлар хусусида ўз мулоҳазаларини билдирди, амалий таклифлар берди.
Ушбу мамлакат экспертлари Ўзбекистонда «Электрон ҳукумат» тизимининг ўсиш суръатининг ортиб бораётганлиги анча сезилаётганлигини айтиб ўтдилар. Россия Федерацияси Олий иқтисодиёт мактабининг эксперт-таҳлил ишлари Бўлинмаси таҳлилчиси Руслан Артамонов ўз нутқида, «Ўзбекистоннинг Электрон ҳукумат тизими жадал суръатлар билан ўсмоқда. Давлат томонидан таклиф этилаётган хизматлар, нафақат оддий фуқаролар ва давлат, балки ишбилармон доиралар ўртасида ҳам ҳужжат алмашинувига катта эътибор қаратилмоқда»,− деб алоҳида таъкидлади. У Open-Data нима эканлигини тушунтириб, Ўзбекистоннинг бу борада ўз йўли мавжуд эканлигини, Ўзбекистон ва Россия ўртасида яқин алоқаларни ҳисобга олган ҳолда Россия тажрибаси энг муқобил ва фойдали бўлиши мумкинлиги, Ўзбекистонда ахборотнинг очиқлиги мамлакат иқтисодиётининг ўсишига самарали таъсир ўтказишини айтди.
Иккинчи бўлиб UNDESA эксперти, Санкт-Петербург шаҳридаги ИТМО университетининг нотиғи Юрий Мисников (PhD) «Интерактив электрон хизматларни бизнес жараёнидаги реинжинирингини ошириш ва рақамлаштириш. БМТнинг халқаро рейтингидаги ўрнини ошириш» мавзусида сўзга чиқди.
«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг директори Шерзод Ҳабибуллаев билан бўлган давра суҳбатида, «Ҳукуматингиз томонидан Электрон ҳукуматни қандай йўл билан ривожлантириш хусусида пухта режа ишлаб чиқилган. Аминманки, Ўзбекистон ҳукумати ўз олдига қўйган режани аниқ ва пухта амалга оширади», – деб таъкидлади.
Халқаро экспертларнинг чиқишларидан сўнг тадбир «Давлат ташкилотларининг фаолиятида функсионал ва операцион жараёнларни қайтадан тизимли ташкил этиш» мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлик ва Давлат ташкилотларининг мутахассислари иштирокидаги ишчи-амалий семинар тарзида давом этди.
Семинарда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг БПР гуруҳи мутахассислари ўз тақдимотларини намойиш қилишди. Бунда Бош мутахассис Икромжон Насруллаев «Давлат ва хўжалик бошқарув ташкилотларининг маъмурий ва операцион жараёнларини реинжиниринг қилиш бўйича услубий қўлланма» яратиш жараёни, мутахассис Мунис Ҳусанова «Ягона опрталда мавжуд давлат хизматлари, келгусидаги вазифалар ва уларни амалга ошириш. Натижалар таҳлили», Бош мутахассис Қобилжон Ғойипов «Электрон ҳукумат: Давлат ташкилотларининг реинжиниринг маъмурий жараёнининг аналитик таҳлили», Бош мутахассис Назокат Ғафурова «Давлат ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар юзасидан илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш хусусида» мавзусида маъруза қилишди. Маъруза сўнггида тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан тақдимот қатнашчиларига мурожаат қилишди.
Изоҳ (0)