15 декабрь тунда тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати − Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг расмий сайти − www.uzlidep.uz сайти хориждан хакерлар ҳужумига учради. Натижада соат 20:00 дан кейин тунги 03:00 гача ушбу сайт ишламай қолган. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу муаммони тезкорлик билан бартараф этишнинг уддасидан чиқилган. Бироқ 16 декабрь куни партия матбуот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғи хакерлар ҳужумига учраб, саҳифа номидан спам тарқатила бошланган. Ҳозирга келиб ушбу муаммо ва унинг оқибатлари ҳам бартараф этилган маълум қилинган.
Партия матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Султоновнинг сўзларига кўра, сайт интерфейси ҳужумга учраши билан DataSite Technolgy компаниясига мурожаат қилинган. Компания вакиллари хакерлик ҳужуми Франция ҳудудидаги IP манзилидан амалга оширилганини аниқлаган ва тез орада муаммони бартараф қилган.
Изоҳ (0)