Тошкент вилояти Янгийўл туман Ички ишлар бўлимига 19 ёшли икки йигит ариза билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда «На Посту» газетаси.
Уларнинг сўзларига кўра номаълум йигитлар жабрланувчиларнинг уяли телефонларини тортиб олиб, қочиб кетган. Улар зўравонларнинг кўринишларини эслаб қолганлари сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига жиноятчиларни топиш қийинчилик туғдирмади.
Гумондорлар − ҳеч қаерда ишламайдиган 24 ва 22 ёшли шу туманда яшовчи йигитлар қўлга олинди. Ўз қилмишларини «шунчаки шўхлик» деб атаган жиноятчилар энди бунга яраша жавоб беради.
Изоҳ (0)