Жанубий Африка Республикасининг 22 ёшли вакиласи Ролен Штраус Лондонда бўлиб ўтган «Дунё гўзали – 2014» гўзаллик танлови ғолибасига айланди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
125 давлат вакилалари иштирок этган танловнинг топ-моделлар йўналишида кучли бешликдан Хитой, Жанубий Судан, Босния ва Герцеговина, Венгрия ва Австралия вакиллари ўрин олган.
Пляж модаси йўналишида Мексика, Кения, Швеция, ЖАР ва Ҳиндистон вакилалари, мултимедиа танловида Нидерландия, Гайана, Ҳиндистон, АҚШ ва Англия шарафини ҳимоя қилган қизлар, истеъдодлар мусобақасида Малайзия, Шотландия, Россия, Швеция ва АҚШдан келган иштирокчилар, спорт йўналишида эса Финландия, Венгрия, Сербия ва Уэльс вакилалари совриндор бўлди.
Изоҳ (0)