Россиянинг Германиядаги элчихонасининг савдо ва иқтисод масалалари бўйича бюроси раҳбари Андрей Зверевнинг маълум қилишича, немисларнинг GoalControl («Гол назорати») компанияси 2018 йилги Жаҳон чемпионати вақтида қўлланиладиган махсус мосламаларни тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Ушбу тизим тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган ёки ўтмаганлигини аниқ билиб олишга мўлжалланган.
«Ҳозирда Германиянинг GoalControl компанияси ишлаб чиқаётган лойиҳада ҳаммаси кўнгилдагидек кетмоқда. Спорт мусобақалари учун ускуналар ишлаб чиқарувчи ушбу компания билан бизнинг ўртамизда ЖЧ — 2018 учун голни аниқлаш мосламалари устида лойиҳа муваффақиятли бошлаб юборилган.
Технология Бразилияда ўтган охирги мундиал баҳсларида ҳам қўлланилган эди. Ҳозирга келиб, агентлик келишувига эришилган ва аллақачон ушбу мосламалар ўрнатиладиган стадионлар аниқланмоқда», — деди Зайцев.
Изоҳ (0)