Хитой суди 1996 йилда қатл этилган йигитни айбсиз деб топди ва адолатсиз айбланган шахснинг ота-онасидан кечирим сўради, деб хабар бермоқда South China Morning Post газетаси.
Қатл этилган йигитнинг исми Хуугжи бўлиб, у бир аёлни зўрлаганликда ва ўлдирганликда айбланиб қатл этилган. Ички Мўғулистон мухтор вилояти Олий суди 18 йилдан кейин уни айбсиз деб топди.
Айбсизлик далили унинг дўсти Ян Феннинг кўрсатмаларига асосланган. Улар Хух-Хото шаҳридаги умумий ҳожатхоналардан биридан аёл киши овози эшитилганда бирга бўлган. Ян Фен тинчгина ўтиб кетмоқчи бўлган, лекин дўсти аёлга ёрдам беришни истаган. Ян Фен қайтаришга уринса-да, Хуугжи бу ҳақда полицияга хабар берган.
2005 йилда қўлга олинган серияли қотилликлар ва зўрлашларни амалга оширган ЧжаоЧжихун ўша жиноятни ҳам ўзи қилганини тан олган, бироқ иш ҳозирга келибгина қайта кўриб чиқилди. Хуугжининг яқинлари манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат улар учун компенсация тўланишига эришишини маълум қилган. Суд ҳамдардлик белгиси сифатида унинг оиласига 30 минг юань (5 минг долларга яқин) ажратишга қарор қилган.
Изоҳ (0)