«Реал» жамоаси футболчиси Криштиану Роналду ўз жамоадошларига жамоанинг 2013/14 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб бўлгани шарафига 6,8 минг евролик соатлар совға қилди. Бу ҳақда Marca нашрига асосланган «Кун»га таяниб, «Uff.uz» хабар берди.
Соатнинг орқа томонида футболчиларнинг номи ўйиб ёзилган, циферблатида эса Мадриднинг ушбу клуби Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган йиллар ёзилган.
Маълумот учун, «Реал» жамоаси Европанинг энг нуфузли мусобақасида 1956, 1957, 1958, 1959, 1960, 1966, 1998, 2000, 2002 ва 2014 йилларда ғолиб бўлган.
Маълумот ўрнида, Криштиану Роналду жорий йилда ФИФА томонидан топшириладиган «Олтин тўп» мукофотига номзоди қўйилган уч футболчидан бири ҳисобланади. Шунингдек, ушбу мукофотга Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер ва «Барселона» жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Изоҳ (0)