2015 йилда Жиззах вилоятидаги 10 та мактабда реконструкция ва тўртта мактабда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Жиззах ахборот порталига таяниб, Uz24.uz хабар бермоқда.
Дастурга кўра, Жиззах шаҳридаги 24-сонли мактаб, Бахмал туманидаги 67-мактаб, Ғаллаорол туманидаги 45 ва 87-сонли мактаблар, Жиззах туманидаги 9-сонли мактаб ва 45-сонли мактаб филиали, Дўстлик туманидаги 12-сонли мактаб, Фориш туманидаги 32-сонли мактаб филиали, 71-сонли мактаб ва Янгиобод туманидаги 9-сонли мактаб филиали реконструкция қилинади. Янги ўқув бинолари ташкил этилади.
Зарбдор тумани 1-сонли махсус мактаб-интернат, Дўстлик туманидаги 9-сонли мактаб, Мирзачўл туманидаги 5-сонли мактаб ва Пахтакор туманидаги 12-мактаб филиалида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилади.