Хитой илмий тадқиқотлар учун мўлжалланган «Яогань-25» сунъий йўлдошини Ер орбитасига муваффақиятли олиб чиқди. Бу ҳақда «Синьхуа» ахборот агентлигига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Ушбу сунъий йўлдош Хитой шимоли-ғарбида жойлашган Ганьсу вилоятидаги Цзюцань космодромидан, Long March-4C ракета ташувчиси ёрдамида учирилган. Бу Long March таснифидаги ракеталар учун 201-парвоз бўлди.
Сунъий йўлдошдан илмий тажрибалар ўтказиш, табиий ресурсларнинг ҳолатини ўрганиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилларини баҳолаш ва табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш ишларида фойдаланилади.
Маълумот учун, Хитой «Яогань» таснифидаги сунъий йўлдошларни дастлаб 2006 йилда орбитага олиб чиққан эди.
Изоҳ (0)