АҚШнинг Time журнали Эбола эпидемиясига қарши курашувчиларни «Йил одами» деб эълон қилди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, номзодлар рўйхатидан шунингдек Россия президенти Владимир Путин, Ироқ Курдистони етакчиси Масуд Барзаний, Alibaba Group асосчиси Жек Ма, Apple раҳбари Тим Кук, АҚШ Миллий Футбол Лигаси комиссари Рожер Гудилл ҳамда америкалик актриса ва хонанда Тейлор Свифт ҳам ўрин олган. Коллектив номзодлардан Фергюсондаги намойишчилар ҳам бўлган.
Эболага қарши курашувчилардан кейинги ўринларни Фергюсондаги намойишчилар, Владимир Путин, Масуд Барзаний ва Жек Ма эгаллаган. Журнал ўқувчилари версияси бўйича эса Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди «Йил одами» деб топилган. 2013 йилда бу номга Рим папаси Франциск, 2012 йилда эса АҚШ президенти Барак Обама лойиқ топилган.
Изоҳ (0)