Жиззах вилоятининг Зомин тумани ички ишлар бўлимига бир фуқаро ўз уйи олдида қолдирган Lacetti автомобили ўғирлаб кетилгани сабабли мурожаат қилди, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида жиноятчилар қўлга олинди.
Ўғрилар Тошкент шаҳрида яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, бири 1982 йилда, иккинчиси 1990 йилда туғилган икки киши бўлиб чиқди. Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)