Тошкентда йўлнинг қарама-қарши йўналиш учун мўлжалланган томонида ҳаракатланган Spark акс этган видео интернетда пайдо бўлди. Видеолавҳа Фаcебооокъдаги «Водители Ташкента» гуруҳида фойдаланувчилардан бири томонидан қўйилган.
Видеолавҳада Spark йўлнинг қарама-қарши йўналиш учун мўлжалланган томонида ўта хавфли тарзда ҳаракатланиб боргани ва йўл-йўлакай ўз йўналиши бўйича ҳаракатланаётган бир нечта автомобиль билан тўқнашиб кетишига бир баҳя қолгани кўриниб туради. Шунингдек, Spark билан ёнма-ён тўй кортежи ҳаракатланаётгани, кортеждаги машиналардан баъзилари ҳам қарама-қарши йўналишга ўтгани акс этган.
Видеоёзув остига изоҳ қолдирган гуруҳ аъзолари ушбу ҳаракатни кескин танқидга олган. Фойдаланувчиларнинг кўпчилиги Spark кортежнинг бир қисми эканлигини таъкидлаган бўлса, баъзилари бу бутун йўлни эгаллаб олган кортеждан асаби бузилган ҳайдовчи бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Изоҳ қолдирганларнинг аксарияти ушбу видеоёзувни ДАН ходимларига топшириб, қоидабузарга нисбатан тегишли чоралар кўриш лозимлиги ҳақидаги фикрни ёқлаган.
Гуруҳ аъзоларининг қайд этишича, «туманли кўл» (ёки «дельфин») рангида бўлган ушбу Spark автомобилининг давлат рақами − 01 Х 373 QА. Машина ичидаги одамлар кимлиги, шунингдек видео қачон ва қаерда ёзиб олингани маълум эмас.
Изоҳ (0)