Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича Ўзбекистон чемпионатида 400 нафарга яқин спортчи ўзаро беллашди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Чемпионат ёш иқтидор эгаларини саралаш ва уларни нуфузли мусобақаларга тайёрлаш имконини берди. Вазни 80 килограммгача бўлган юнон-рум кураши усталари ўртасидаги финал беллашувида Жонибек Отабеков Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган XVII Осиё ўйинлари совриндори Бесики Солдадзени мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлди. Шунингдек, Феруз Тўхтаев, Нурбек Холмуҳаммадов, Нурбек Ҳошимбеков, Афзал Акбаров, Руслан Комилов, Мўмин Абдуллаев шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Хотин-қизлар кураши бўйича ўтган беллашувларда Раҳима Юнусова, Даулетбике Яхшимуродова, Зуҳра Мустонова, Севара Эшмуродова, Асем Сейдаметова, Холбозор Норбоева, Гулмира Исматова ва Лобар Қобилова ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.
Эркин кураш бўйича ўтган беллашувларда Нодир Сафаров, Жамшид Кенжаев, Муҳаммадсиддиқ Жўраев, Муҳаммадкарим Усмонов, Соиб Атоев, Фурқат Фармонов, Муҳаммад Мухторов, Маъруф Нуриллаев, Асилбек Абдураимов, Арслонбек Гадоев, Диёр Аралов ва Умид Нуров ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Изоҳ (0)