Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААда ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғини режасига кўра 10 декабрда Қувайт терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши лозим эди. Аммо бу ўйин ўтказилмайдиган бўлди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Қайд этилишича, Қувайт томони ушбу учрашувдан бош тортган. Шундан сўнг ташкилотчилар шошилинч равишда БААнинг «Ал Шааб» клуби билан ўртоқлик ўйини борасида келишувга эришган. Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида бу клуб шарафини ўзбекистонлик легионерлар Темур Кападзе ва Ойбек Қиличев ҳимоя қилган эди.
Шу ўринда таъкидлаш лозим, Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғин доирасида Янги Зеландиянинг «Окленд» клубига қарши назорат учрашуви ўтказган ва 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этганди.
Изоҳ (0)