Ўзбекистон ҳукумати 3 декабрь куни 2015−2020 йилларда умумтаълим мактабларни замонавий спорт заллари билан таъминлаш бўйича чоралар дастурини маъқуллади, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Ушбу дастур «Соғлом бола йили» давлат дастури доирасида, мактаблардаги мавжуд спортзаллар тўлиқ жиҳозлантирилиб, уларнинг моддий-техникавий базаси ўрганилгач ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2021 йилгача Ўзбекистонда жами 1706 та спортзал қурилиши режалаштирилган. Жумладан, 2015 йилда 240 та, 2016 йилда 280 та, 2017−2020 йилларда эса йилига 296-297 тадан спортзал қурилиши кўзда тутилган.
2015−2018 йилларда Самарқанд вилоятида 419 та, Сурхондарёда 256 та, Қашқадарёда 224 та, Фарғонада 158 та, Тошкент вилоятида 127 та, Андижонда 125 та, Наманганда 104 та, Бухорода 85 та, Жиззахда 81 та, Қорақалпоғистонда 53 та, Навоийда 37 та, Хоразмда 24 та, Сирдаёда 9 та ва Тошкент шаҳрида 4 та янги спортзал қурилиши режалаштирилган.
Қурилиш ишларини молиялаштириш Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция, капитал таъмир қилиш ва жиҳозлаш бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари эвазига амалга оширилади.
Изоҳ (0)