Халқаро олимпия қўмитаси 8−9 декабрь кунлари Монакода бўлиб ўтган навбатдан ташқари 127-сессиясида ёзги ва қишки Олимпия ўйинлари иштирокчилари сони, шунингдек медаллар тўпламларига нисбатан чекловлар киритди, деб хабар бермоқда «Anons.uz».
Қабул қилинган тавсияларга кўра, ёзги Олимпия ўйинларида 10 500 дан кўп бўлмаган спортчи қатнашиши ва 310 та медаль тўпламлари ўйналиши мумкин. Қишки Олимпия ўйинларида эса 2,9 минггача спортчи иштирок этиши ва 100 та медаль тўплами ўйналиши мумкин.
2012 йилда Лондонда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида 10 965 спортчи қатнашиб, 26 спорт тури бўйича 302 медаль тўплами ўйналган бўлса, 2014 йилда Сочида бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларида 2,8 минг спортчи 8 тур бўйича 98 та медаллар тўплами учун курашган.
Шунингдек, ушбу сессияда энди истисно тариқасида Олимпия ўйинлари мусобақаларини мезбон мамлакат ҳудудидан ташқарида ўтказишга ҳам рухсат берилди.
Изоҳ (0)