Нью-Дели шаҳридаги полиция биноси олдида 7 декабрь куни талабалар Ҳиндистон пойтахтида содир этилаётган зўрлашларга қарши намойиш ўтказди, деб хабар бермоқда Euronews.
Намойиш иштирокчилари Деҳлида содир этилаётган зўрлашларга нисбатан ҳукумат ҳеч нима қила олмаётгани ва буни тан олишни истамаётганидан норозилик билдириб, тезроқ қатъий чоралар кўриш лозимлигини таъкидлаган.
Шунингдек, 7 декабрда маҳаллий полиция йўловчи қизни зўрлаганликда гумон қилинаётган такси ҳайдовчисини қўлга олгани маълум қилган. Такси Uber мобил хизмати орқали чақирилган бўлиб, ушбу компания полиция билан ҳамкорлик қилиши қайд этилган.
Изоҳ (0)