Ҳозирда Эрон давлатида тармоқдаги баъзи сайтларни чеклаш йўлга қўйилган. Энди мамлакат ҳудудидаги ҳар бир фойдаланувчиларнинг шахсини аниқлаш йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради «Кун» «Вести.ru»га таяниб.
«Яқин орада интернетга кирган ҳар бир фойдаланувчининг шахси аниқланади ва тармоқда бизга маълум бўлмаган бирорта ҳам фойдаланувчи бўлмайди», — деди телекоммуникация вазири Маҳмуд Вайзи. Бундан кўзланган мақсад фойдаланувчилар аноним ҳолда тақиқланган материалларни ўқиши ёки нашр қилишининг олдини олишдир. Маҳмуд Вайзи бу вазифалар қачон ва қандай қилиб амалга оширилиши ҳақида маълумот бермади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Эронда Google, YouTube, Twitter, Facebook, WhatsApp, Viber, ВКонтакте ва шу каби ижтимоий тармоқ, сайт ва иловалардан фойдаланиш тақиқланган.
Изоҳ (0)