Германия бош канцлери Ангела Меркель ZDF ҳамда ARD телеканалларига интервью бераётган вақтида ўзини ўта ёмон ҳис қилгани туфайли танаффус олишга мажбур бўлди. Бу ҳақда The Local нашрига таяниб, «Кун» маълум қилади.
«Канцлеримиз ўзини бирданига ёмон ҳис қила бошлади. Бир муддат танаффус олиб, сув ичиб, овқатланиб олгач, интервью яна давом эттирилди», — дея воқеага аниқлик киритди Ангела Меркелнинг мулозимларидан бири Штеффан Зайберт.
Хабарларга кўра, Германия раҳбарида айни кунларда руҳий толиқиш ва камқонлик аломатлари кузатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь куни Ангела Меркель ўз интервьюларидан бирида Франциянинг ташқи сиёсатини танқид қилиб ўтган эди. 8 декабрь куни эса Европарламент депутати бўлган француз сиёсатчиси Жан-Люк Меланшон унга жавобан бир қанча қаттиқ оҳангдаги эътирозларини билдирган эди. Бу эса Германия канцлерининг соғлиғига таъсир қилмасдан қолмади.
Изоҳ (0)