Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Киевда Украина президенти Пётр Порошенко билан учрашди ва унга Украина бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаш бўйича таклифи учун миннатдорчилик билдирди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Мен Украина президентига билдирилган улкан ишончи учун миннатдорчилик билдирдим. Бироқ ушбу лавозимни эгаллаш учун Украина фуқаролигини қабул қилиш, бунинг учун эса Грузия фуқаролигидан воз кечишга тўғри келиши сабабли бу таклифни рад этдим», − деди Саакашвили Варшавада.
Грузия ТИВ расмий вакили Давид Кересилидзенинг сўзларига кўра, Грузияда Михаил Саакашвилига қонунга қарши ҳаракатларни амалга оширгани учун айблов эълон қилингани сабабли агар унга Украинада мансаб берилиши ҳақидаги хабарлар тасдиқланса бу икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларга салбий таъсир қилиши мумкин.
Изоҳ (0)