Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республиканинг махсус хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига Грознийдаги терактларни қўллаб гапирган украиналик депутатлар Юрий Береза, Андрей Левус ва Игорь Мосейчукка нисбатан жиноий иш қўзғатишни буюрди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Янги вазиятлар туфайли кўрсатилган шахслар, шунингдек яна бир жиноятчи Иса Мунаевни тутиб, Чеченистонга олиб келиш учун тезкор чоралар кўришни буюрдим. Уларнинг Грознийдаги воқеалардаги ролини текшириш лозим», − деб ёзган Қодиров ўзининг Instagram’даги саҳифасида.
«Улар Грознийдаги 14 нафар полициячи ўлимига алоқадор террорчиларни оммавий равишда қўллаб-қувватлади. Депутат дейиладиган бу кимсалар бундай ҳаракатларни ёқлаб гапирди», − деди Қодиров. Унинг сўзларига кўра, бир қатор украиналик сиёсатчилар Кавказдаги террорчиларнинг қолдиқларини молиялиштириш ва бошқа турдаги ёрдам беришга алоқадор бўлиши мумкин.
Қайд этилишича, юқорида номлари келтирилган украиналик депутатлар 4 декабрь куни Грознийда содир этилган терактни қўллаб-қувватлаб фикр билдирган.
Изоҳ (0)