Мексикада таэквондо (WTF) бўйича ўтказилган Гран-при турнирида ўзбекистонлик Жасур Бойқўзиев кумуш медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Нуфузли мусобақада 30 га яқин мамлакатдан жаҳон рейтингида кучли саккизликдан жой олган спортчилар ғолиблик учун куч синашди.
Халқаро турнирда Жасур Бойқўзиев 80 килограммдан юқори вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, иккинчи ўринни эгаллади.
Жорий мавсумда у Тошкентда ўтган Осиё чемпионати, Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳри мезбонлик қилган ХXVII ёзги Осиё ўйинлари ва Францияда бўлиб ўтган Paris Open халқаро турнирида ғалаба қозонган. Шунингдек, Англияда ташкил этилган Гран-при турнирида кумуш медалга сазовор бўлган.
Изоҳ (0)