Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида Motorola компаниясининг 4G (LTE) тармоғида ишлайдиган Moto G смартфони сотила бошланди. Бу ҳақда Mobinfo.uz сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу смартфон аслининг янгиланган версияси бўлиб, аввалгисидан фарқи 4G LTE модулида ишлаши ва ички хотирасини MicroSD ёрдамида кенгайтириш мумкинлиги билан фарқланади. Бошқа техник хусусиятлари эса бир хил ҳисобланади.
Унда 5 дюйм 720×1280 пикселли дисплей, 1,2 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор, 1 Гб тезкор ва 8 Гб ички хотира, 5 мегапикселли асосий камера, 2070 мА·соат қувватга эга батарея, Android 4.4 операцион тизими ўрнатилган.
«Флешка» савдо мажмуасидан ушбу янги смартфонни тахминан 1 миллион сўмга харид қилиш мумкин. Июнь ойида Ўзбекистонда сотила бошланган аввалги Moto G смартфони эса ушбу мажмуада 650 000 сўмдан сотилмоқда.
Изоҳ (0)