Аввалроқ ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев «Тилга эътибор — элга эътибор» номли лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси расмий сайтининг домени номида имловий хатолик мавжудлиги ҳақида Қўмитага тегишли тартибда таклиф билан мурожаат қилган эди. «Xushnudbek.uz»да маълум қилинишича, мазкур таклифга жавоб мактуби келган.
«My.gov.uz» — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборилган хатга Қўмитадан келган жавобда Қўмита миннатдорчилик изҳор қилган ҳолда, имловий хато ҳақидаги таклифнинг ўрганиб чиқилгани ва кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш бўйича «davarh.uz» доменини «davarx.uz» доменига алмаштириш бўйича тегишли ишлар амалга оширилаётганини маълум қилган.
Маълум бўлишича, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси таклиф хатини олгач, беш кун ичида тегишли доменни расмийлаштирган.
Бугунги кунга келиб, Қўмита расмий сайти «davarx.uz» манзилига тўлиқ ўтказилди.
Аввалги имловий хатоси мавжуд бўлган «davarh.uz» манзили терилса, экранда қуйидагича маълумот пайдо бўлмоқда:
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев худди шундай хат билан «Ўзкоммунхизмат» агентлигига ҳам мурожаат қилган. Агентлик расмий сайти манзилида ҳам имловий хатолик мавжуд бўлиб, агентликдан таклиф натижаси ҳақида маълум қилиниши битилган жавоб хати келган.
Бугунги кунда Агентлик ҳам таклиф қилинган домен номини расмийлаштирган.
Бироқ сайт ҳали тўлиқлигича янги манзилга ўтказилгани йўқ. «Xushnudbek.uz» агентлик сайтининг янги манзилга тез орада тўлиқлигича ўтказилишига ва агентлик ҳам худди Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси каби ўз хатосини тўғрилашига ишонч билдирган.
Изоҳ (0)