Дунёдаги турли динлар ва мазҳабларнинг бош раҳнамолари Ватиканда йиғилди. Бу ҳақда The Financial Times маълумотига асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Ушбу йиғилишга келган 12 нафар диний уламолар орасида суннийлар ва шиалар имомлари, католиклар Папаси ва англикан черкови архиепископининг бирдамлик билан дунёдаги қулликни тугатиш учун чора излаётганига гувоҳ бўлиш мумкин дейилади хабарда.
«Барча уламолар бир овоздан замонавий одам савдосини бутун инсоният учун зарарли деб билади ва жойларда бу иллатнинг тугатилиши учун керакли тадбирлар амалга оширилади. 2020 йилга қадар дунёда қулчилик тугатилиши учун ҳаракат қилинади» – деди учрашув ташкилотчиси ҳисопбланмиш Рим Папаси Франциск ўзининг якуний нутқида.
Маълумот учун, ҳозирги кунда дунё миқёсида 36 миллион одам замонавий қулчиликдан азият чекмоқда. Бу миқдорнинг аксар қисми Африка, Россия ва Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келади.
Изоҳ (0)