Россия жанубидаги Чеченистон Республикаси пойтахти Грозний шаҳрида ўтказилган махсус операция давомида 10 нафар полиция хизматчиси ҳалок бўлди ва 28 нафар ходим турли жароҳатлар олди. Бу ҳақда Миллий аксилтеррор қўмитасига таянган BBC ахборотига асосланиб «Кун» хабар берди.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров махсус операция якунига етганини айтди. Бироқ Миллий аксилтеррор қўмитаси бу маълумотни тасдиқлаш ёки рад этишдан бош тортди.
Хабарда қидирув ишлари давом этаётгани айтилган.
«Махсус операция якунига етди. Бизда тўққиз нафар жангарининг жасади бор. Қидирув ишлари ҳали давом этмоқда», — деди Рамзан Қодиров.
Изоҳ (0)