АҚШда янги стартап лойиҳаларга бепул реклама-роликларини тайёрлаб берадиган Sandwich Video деб номланган компания иш бошлади. Бу ҳақда The Verge хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Бугунги кунда бирор ғоя ўйлаб топиш ва уни йўлга қўйиш бирмунча осонроқ. Аммо уни одамларга етказиб бериш, оммалаштириш эса анчагина қийин иш. Бунинг учун яхши реклама зарур бўлади.
Sandwich Video компанияси эса шундай янги стартапларга бепул, қизиқарли реклама-роликларини тайёрлаб беради. Хизмат ҳақи эвазига янги стартап аъзолиги ёки кейинчалик кўриладиган даромаддан улуш олинади.
Изоҳ (0)