Украина президенти Пётр Порошенко уч нафар чет эл фуқаросига Украина фуқаролигини бериш ҳақидаги буйруқни имзолади. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
«Уч нафар чет-эллик мутахассисларга Украина фуқаролиги берилди. Булар Натали Яреско, Александр Квиташвили ҳамда Айварас Абрамавичус» – деб ёзади Порошенко.
Эндиликда, америкалик Натали Яреско Молия вазирлигида, литвалик Айварас Абрамавичус Иқтисод вазирлигида, грузин Александр Квиташвили эса Соғлиқни сақлаш вазирлигида фаолият кўрсатиши кутилмоқда.
Аввалроқ, Грузиянинг собиқ бош прокурори Зураб Адеишвили Украина ИИВ бошлиғи ёрдамчиси этиб тайинлаган эди.
Изоҳ (0)