Samsung компаниясининг Galaxy A сериясидаги Galaxy A7 смартфонининг техник хусусиятлари эълон қилинди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Ушбу смартфонда 5,5 дюйм 1080 пикселли дисплей, 1,5 ГГц частотага эга 64 бит, саккиз ядроли Snapdragon 615 процессори, 5 мегапикселли олд ва 13 мегапикселли орқа камера, 2 Гб тезкор ва кенгайтириб бўлмайдиган 16 Гб ички хотира, Android KitKat операцион тизими ўрнатилади.
У LTE модулида ишлайди. Унинг ўлчамлари 150,9×75,9×6,3 миллиметрни ташкил этади. Galaxy A7 бундай қалинлик билан Samsung компаниясининг энг ингичка смартфони бўлади. Таққослаш учун, Galaxy A5 ва Galaxy Alpha смартфонлари 6,7 миллиметр қалинликка эга.
Samsung Galaxy A7 смартфони тез орада расман тақдим этилади. У Galaxy A линейкасидаги энг катта смартфон бўлади.
Изоҳ (0)