Самарқанд вилояти кўзи ожизлар махсус ахборот-ресурс марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
«Ахборот-ресурс маркази 16 мингга яқин китоб фондига эга, — деди марказ раҳбари Лола Султонова. — Бу китобларнинг асосий қисмини имконияти чекланган китобхонларга мўлжалланган брайл ёзувидаги ҳамда магнит лентали адабиётлар ташкил қилади. Жорий йилда марказ учун янги бино қурилиши билан бирга, умумий қиймати 20 миллион сўмлик брайл ёзувидаги махсус адабиётлар олиб келиниши режалаштирилган».
Марказнинг янги биносида 40 ўринли ўқув зали, компьютер, маъмурий ва китоб фондини сақлаш учун махсус хоналар ташкил қилинган.
Изоҳ (0)