АҚШ президенти Барак Обама 2 декабрь куни Конгрессни Эбола эпидемиясига қарши курашиш учун 6,18 миллиард доллар ажратиш учун овоз беришга чақирди, деб хабар бермоқда Reuters.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда бу борадаги ишлар ижобий натижа бера бошлаган, бироқ ҳали қилинадиган ишлар талайгина.
«Исталган ёнаётган бурчак ёнғинга олиб келиши мумкин, шунинг учун ҳам доимо огоҳ бўлишимиз лозим. Эпидемия билан шунчаки курашишимиз эмас, балки уни ўчиришимиз керак», − деди Обама.
Изоҳ (0)