Motorola компанияси Moto 360 ақлли соатининг «Бугунги кун учун соат» номли иккита реклама ролигини тақдим этди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Реклама-роликларининг биринчисида Moto 360 ақлли соатидан фойдаланадиган тадбиркор тасвирланган. Унда Moto 360 ақлли соатининг ажойиб дизайни мақталади. Видеодан эса тадбиркорнинг соатига овқат ҳақида огоҳлантирув хабари келганини кўриш мумкин.
Иккинчи реклама ролигида эса пианино чалаётган қиз тасвирланади, унга эса яхши чалаётганини билдириш учун ақлли соатига хабар жўнатишади. Бу билан айрим вазиятларда, аслида қўллаб-қувватлаш қийин бўлганда ҳам буни амалга ошириш имконияти мавжудлиги таъкидланади.
Motorola Moto 360 ақлли соати ҳозирда 249 доллардан сотилмоқда. Компания эса кейинги йилда унинг янги версиясини тақдим этиш истагида.
Изоҳ (0)