HTC компанияси жорий йилнинг октябрида RE Camera гаджетини тақдим этган эди. Кейинги йилда эса ушбу гаджетнинг янги версияси тақдим этилади. Бу ҳақда Phonearena.com сайти хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
RE Camera гаджети сурат олиш учун мўлжалланган бўлиб, унинг ўзгача дизайнда эканлиги ва қулайлиги мақталган эди. Ушбу гаджет ҳозирда 199 доллардан сотилмоқда. Компания RE Camera гаджети қандай сотилишидан қатъий назар, унинг янги версиясини тақдим этишдан қўрқмаяпти.
HTC компаниясининг фикрича, Тайвандаги 8 миллион смартфон харидорларининг 5 фоизи RE Camera гаджетини ҳам харид қилади. Агар бу тахмин ҳақиқатга айланса, RE Camera гаджетининг янги версияси анча осонроқ сотилади.
RE Camera гаджетининг янги версияси ҳақида маълумотлар берилмаган. Бироқ у ҳам сувга чидамли бўлиши ва дизайнда ўзгаришлар қилинмаслигини тахмин қилиш мумкин.
Изоҳ (0)