Бирлашган Араб Амирликлари Абу-Даби шаҳрида АҚШ фуқароси ўлдириб кетилди. Бу ҳақда БАА Ички ишлар вазирлигига асосланиб ТАСС хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига кўра, Абу-Дабидаги болалар боғчаларидан бирининг ходимаси бўлган 37 ёшли аёл «Бутик Молл» супермаркетидаги аёллар ҳожатхонасида «ўткир тиғли буюм» ёрдамида ўлдирилган. Қайд этилишича, у нотаниш аёл билан жанжал вақтида ўлдирилган. Кузатув камералари мусулмон аёлларнинг юз ва қўллари тўлиқ ёпадиган кийим кийган аёлнинг чиқиб кетганини суратга олган.
Қотиллик сабаби ҳозирча аниқланмаган. Ўлдирилган аёл Абу-Дабида 11 ёшли эгизаклар билан яшаган. Ҳозирда болалар полиция назорати остида турибди.
Изоҳ (0)