«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро Англия ва Уэлс футбол ишқибозлари уюшмаси − Football Supporters’ Federation томонидан «Йил футболчиси» деб топилди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар берди.
«Мен учун бу совринни қабул қилиб олиш улкан шараф», − деди аргентиналик футболчи.
Шунингдек, ушбу совринга «Челси» футболчилари Бранислав Иванович ва Эден Азар, «Ливерпул» аъзоси Раҳим Стерлинг, «Саутгемптон» ўйинчиси Морган Шнейдерлин ҳамда Агуэронинг жамоадоши Яя Туре даъвогарлик қилган эди.
Изоҳ (0)