ФИФА томонидан 2014 йилнинг энг яхши мураббийи номига даъвогарлик қилаётган уч мураббий номи маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Унга кўра Карло Анчелотти («Реал»), Йоахим Лёв (Германия терма жамоаси) ва Диего Симеоне («Атлетико») бу совринни қўлга киритиш имкониятига эга. Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг энг яхши мураббийи номи 2015 йилнинг 12 январида бўлиб ўтадиган тақдимот маросимида ошкор қилинади.
Аввалроқ, ФИФА томонидан «Олтин тўп»га даъвогарлик қилаётган уч футболчи номи ҳам маълум қилинган эди. Унга кўра Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Мануэль Нойер бу совринга даъвогарлик қилмоқда.
Изоҳ (0)