Европа Иттифоқининг асосий сиёсий органи бўлмиш Европа Кенгаши президентлигига Польшанинг собиқ бош вазири Дональд Туск янги президент сифатида сайланди. Бу ҳақда Associated Press ахборотига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Европа Кенгаши президентлигига ҳар 2,5 йилда Европа Иттифоқининг 28 аъзоси вакиллари ўртасидаги сайловда янги раҳбар сайланади. Дональд Туск энди собиқ президент Херман ван Ромпейнинг ўрнини эгаллайди.
Бундан бироз олдинроқ Европа Кенгашининг ташқи ишлар дипломатияси бўлимига италиялик Федерика Могерини янги раҳбар этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)