Ноябрь ойи якунларига кўра Windows Phone операцион тизимида ишлайдиган қурилмаларнинг 50,8 фоизида Windows Phone 8.1 — сўнгги версия ўрнатилган. Бу ҳақда TechCrunch хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Октябрь ойи якунларига кўра операцион тизимнинг Windows Phone 8.1 версиясида ишлайдиган қурилмалар 46,7 фоизни ташкил этган. Ҳозирда ушбу операцион тизимнинг саккизинчи версиясидан эса 33,5 фоиз Windows Phone қурилмалари фодяланмоқда.
Шу билан бирга 94,99 фоиз Windows Phone қурилмалари Microsoft-Nokia’га тегишли бўлса, 3,11 фоизи HTC’га, 1,14 фоизи Samsung’га, 0,62 фоизи Huawei’га ва 0,14 фоизи бошқа компанияларга қарашли ҳисобланади.
Изоҳ (0)