Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи аёл кечки пайт уйига кириши билан номаълум кимса бостириб кириб, унинг оғзини беркитди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси.
Номаълум кимса аёлни қўрқитиб, меҳмонхонадаги DVD плеерни олиб кетди. Жабрланувчининг хабарига кўра, зудлик билан етиб келган тергов-тезкор гуруҳи воқеа тафсилоти билан танишиб, зарур чораларни кўрди.
Тез орада гумон қилинувчи шахс аниқланиб қўлга олинди. Энди ангренликнинг хатти-ҳаракатига тергов жараёнида ойдинлик киритилади, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)