Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Осиёнинг 2014 йилдаги энг яхши ҳаками деб топилди. Бу ўзбекистонлик ҳакамнинг қитъа миқёсидаги бешинчи соврини, деб хабар бермоқда «Stadion.uz»
Филиппин пойтахти Манила шаҳрида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимидан кейин Эрматовдан «Stadion.uz» сайти учун қисқача интервью берди.
«Ҳар сафар совринни қўлга киритаётганимда ҳиссиётлар юқори бўлади. Боиси, бунинг ортида жуда катта меҳнат ётади. Ўйлайманки, менга бу соврин шунчаки ЖЧда ўйинларни бошқариш бўйича рекордчига айланганим учун берилмади, балки йил давомида бошқариб борган ўйинларим, қилган меҳнатларим сарҳисоб қилиниши оқибатида топширилди.
Бутун қитъада ҳакамлик савияси ошиб бориши учун ОФК ва Ўзбекистон футбол федерацияси жуда катта ишларни амалга оширмоқда. Шу боис, бу мукофотни фақат ўзимники деб билмайман. Унда устозларимнинг, мен билан бирга ўйинларни бошқариб борган ёрдамчиларимнинг катта ҳиссаси бор. Шунингдек, мазкур соврин мени қўллаб-қувватлаган инсонларники, халқимизники ва бутун Ўзбекистонники деб биламан», − деди Равшан Эрматов.
Изоҳ (0)